Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон “Хитой – Марказий Осиё” давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этди
19-май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси, Сиан шаҳарда бўлиб ўтган “Хитой – Марказий Осиё” давлат раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этди.
Саммит Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини Хитой Халқ Республикаси Раиси томонидан самимий кутиб олиши ва иштирокчиларнинг хотирага суратга тушиш маросими билан бошланди.
Биринчи “Хитой – Марказий Осиё” саммити ишини Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин очди.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўз нутқи чоғида давлатлар ривожланишининг барча масалалари бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашни, Хитой ушбу ҳамкорликни янада институционаллаштиришни кучайтиришга жиддий эътибор қаратишини таклиф қилди. Шу мақсадда Хитой томони ушбу конференция доирасидаги дастур ва лойиҳаларни келгусида амалга ошириш учун 26 миллиард юан ажратишини маълум қилди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ўз чиқишларида йиғилиш кун тартибидаги муҳим масалалар ва конференция давлатларининг манфаатли ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича қатор таклифлар билдирдилар.
Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон нутқи чоғида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга “Хитой – Марказий Осиё” биринчи саммитини юқори ташкилий савияда ташкил этгани, самимий қабул ва анъанавий мулоқот учун миннатдорчилик билдирди.