Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди

18-май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи чоғида “Марказий Осиё-Хитой” биринчи саммитининг олий даражадаги саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Самимий мулоқотда Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.
Муҳтарам мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон ушбу учрашув амалга ошганидан мамнунлигини билдириб, унинг натижаларини Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш учун яхши ва муҳим деб баҳолади.
Суҳбат чоғида икки мамлакат ўртасидаги турли даража ва соҳалардаги, жумладан, “Марказий Осиё – Хитой” саммити доирасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.