Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон кўрсатмаси билан 104 нафар Тожикистон фуқароси Суриядан ўз ватанига қайтарилди
2023-йил 21-май куни Сурия Араб Республикасидан махсус самолётда жўнатилган Тожикистон Республикаси фуқароларининг 104 нафар (29 оила) аёллар, ўсмирлар ва кичик болалардан иборат иккинчи гуруҳи ўз ватанларига қайтарилди.
Душанбе халқаро аэропортида ватанга қайтарилганларни Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Матлубахон Сатториян, Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Эмомали Насриддинзода, Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири кутиб олдилар.
Қозоғистон томонининг илтимосига кўра, ушбу давлатнинг беш нафар фуқароси (бир аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди) ҳам Суриядан олиб келинди.