Иқлим фаоллари Римдаги “Trevi” фавворасига кўмир ташлади
Иқлим фаоллари Италия пойтахти Рим марказидаги “Trevi” фавворасининг кўк сувини суюлтирилган кўмир билан қора рангга айлантиришди. Бу ҳақда “CNN” хабар берди.
10 нафарга яқин иқлим фаоли «Мамлакатимиз тугамоқда» ёзуви туширилган баннер билан фаввора ичига тушиб олган эди.
Рим полицияси хабарига кўра, ҳибсга олинган намойишчиларга вандаллик айби қўйилган.
Рим жойлашган Лацио вилояти маҳаллий ҳокимияти, шаҳар хавсизлик хизмати, маҳаллий полиция, шунингдек, кадрлар бўйича маслаҳатчи Луиза Регименти айни ҳаракатни қоралади.