Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги 93-сон умумий ўрта таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
24 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги 93-умумий ўрта таълим муассасасига ташриф буюрди.
Ўқув маскани 2 қават ва 5 қисмдан иборат бўлиб, 27 ўқув хонаси, 1 кутубхона, 5 иш хонаси, 196 ўринли мажлислар зали ва икки сменада 1280 ўқувчига мўлжалланган алоҳида тиббиёт хонаси мавжуд.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмонга маълум қилиндики, 93-умумий ўрта таълим муассасасида бугунги кунда 400 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Физика, кимё, математика, биология, ахборот технологиялари каби ўқув хоналари электрон доска, проектор ва замонавий ўқув қуроллари каби зарур жиҳозлар билан таъминланиб, ўқувчиларнинг билим олиши учун қулай шароит яратилган.
Компьютер синфида 25 дона янги компьютерлар мавжуд бўлиб, ўқув жараёни замонавий электрон воситалар ёрдамида олиб борилмоқда.
Муассасада ёш ҳикоячилар тўгараклари, интеллектуал ўйинлар, қўшиқ ва мусиқа тўгараклари ташкил этилиб, уларда ўқувчилар катта иштиёқ билан қатнашмоқда. Муассасада 100 ўринга мўлжалланган яхши шароитларга эга ошхона мавжуд.
Ўғил болалар меҳнати ўргатиш кабинети дурадгорлик асбоблари, қизларники тикув машинаси ва ошхона анжомлари билан таъминланди.
Ўқувчиларнинг машғулотлар, ҳар хил қизиқарли ўйинлар билан шуғулланиши учун зарур жиҳозлар билан жиҳозланган замонавий спорт зали барпо этилди.
Бундан ташқари, муассасада 80 квадрат метр майдонда қурилган очиқ спорт майдончаси мавжуд.
Муассаса Тожикистон Республикаси ҳукумати молиялаштириш эвазига “Мустақилликнинг 10-йиллиги” қишлоқ фуқаролар йиғини Файзбахш қишлоғида “Умумтаълим мактаблари қурилишини давом эттириш” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан қурилди.