Мамлакат Президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳрининг марказий қисмини режалаштириш лойиҳаси билан танишди
24 май куни Тинчлик ва бирдамлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳри биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи маҳаллалар ва марказий қисмини ободонлаштириш лойиҳаси билан танишди.
Маълумотларга кўра, Турсунзода шаҳрининг бош режасини амалга ошириш учун 128 гектар ер майдони қўшиб, шаҳар марказининг умумий майдони 100 минг аҳолига мўлжалланган 778 гектарга етказилади.
Мукаммал шаҳарсозлик режасига мувофиқ, 86 гектардан ортиқ майдонда 270 та 6, 9, 10 ва 16 қаватли турар-жой бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилади.
Мазкур иншоот шаҳарнинг биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи маҳаллалари ҳамда марказий қисмидаги бир ва икки қаватли уйлар ва икки қаватли ётоқхоналар, шунингдек, эски ва хароб бинолар негизида барпо этилади.