Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги “Асосгузор” хусусий ўқув коллежига ташриф буюрди
24 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Турсунзода шаҳридаги “Асосгузор” хусусий ўқув коллежини фойдаланишга топширди.
Мамлакатимиз Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш борасидаги бунёдкорлик чора-тадбирлари доирасида таълим соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш йўналишидаги топшириқларини бажариш мақсадида фан ва таълим бошқармаси ташкил этилди.
400 ўқувчига мўлжалланган икки қаватли янги таълим муассасасида ўқув жараёни рус ва инглиз тилларида олиб борилади.
Коллежда барча қулайликларга эга 8 та фан кабинетлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида парта-стуллар, электрон доскалар ва бошқа ўқув қуроллари мавжуд.
“Асосгузор” хусусий ўқув коллежининг янги биноси фойдаланишга топширилиши билан 20 нафар фуқаро иш ва яхши маошга эга бўлди.