Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга табрик йўллади
Бугун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга табрик йўллаб, унда шундай дейилган:
“Жаноби Олийлари,
Сизни Туркия Республикаси Президенти сайловидаги ғалабангиз билан табриклайман, энг эзгу тилакларимни билдираман.
Мазкур муҳим сиёсий тадбир якунлари Туркия жамиятининг Сизга ишончи, мамлакатнингизни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги таъсири ва нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган конструктив сиёсатингизни кенг қўллаб-қувватлаётганининг яна бир исботидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Тожикистон ва Туркия ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ва кўп қиррали манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш жараёнидан доимий манфаатдор эканингизни алоҳида таъкидламоқчиман.
Ишонаманки, ушбу олий лавозимдаги фаолиятингизнинг янги даврида биз томонларнинг давлатлараро конструктив мулоқотини давом эттирамиз ва халқимиз фаровонлиги йўлида икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари мазмунини янада бойитамиз.
Сизга, азиз дўстим, мустаҳкам соғлик, мамлакатингизни янада ривожлантириш йўлидаги ният ва ҳаракатларингиз амалга ошишида муваффақиятлар, қардош Туркия халқига тинчлик, хавфсизлик ва фаровонлик бардавом бӯлишини тилайман.”