Тожикистон олимпия терма жамоаси саралаш турнирида Австралия, Лаос ва Шимолий Корея терма жамоалари билан баҳс олиб боради
Осиё Кубоги–2024 саралаш босқичида Тожикистон олимпия терма жамоаси (U-23) “I” гуруҳида иштирок этади.
Жамоамизнинг рақиблари Австралия, Лаос ва Шимолий Корея бўлади.
Гуруҳимиздаги саралаш босқичи 6-12 сентябр кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Қура натижасида 43 та жамоа ўн бир гуруҳга бўлинган. Гуруҳ ғолиблари ҳамда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши тўртта жамоа келаси йили Қатарда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Осиё Кубоги финал босқичига йўлланма олади.