Тожикистон Республикаси таълим ва фан вазири БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
2023-йилнинг 29-май куни Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги залида БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) Тожикистондаги ваколатхонаси раҳбари Осама Маккави билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги матбуот маркази “Овози тожик ” радиосига маълум қилди.
Учрашувда Раҳим Саидзода Тожикистон Республикаси ва БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Тожикистонда 1993-йилдан буён фаолият юритиб келаётгани ва унинг асосий жамғармаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Таълим ва фан вазири бугунги учрашув ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга, айниқса, таълим ва фан соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга муносиб ҳисса қўшишини таъкидлади.
Усама Маккави, шунингдек, БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга доимо тайёр эканлигини билдирди.