Тожикистоннинг Россиядаги элчиси Россия Федерациясининг Доғистон Республикасида амалий ташриф билан бўлди

2023-йилнинг 30-май куни Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Россия Федерациясининг Доғистон Республикасининг Махачқалъа шаҳрида амалий ташриф билан бўлди. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиосига Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Ташриф доирасида Тожикистон элчиси Доғистон Республикаси раҳбари С.Меликов билан учрашди. Суҳбат чоғида Тожикистон вилоятлари ва Доғистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, шунингдек, савдо-иқтисодий муносабатларнинг истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.