Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан учрашув

2023-йилнинг 2-июн куни Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Европа кенгаши президенти Шарл Мишел билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, бунда Европа сармояларини жалб қилиш ҳамда Тожикистонга ижтимоий-иқтисодий соҳаларда лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда техник ва молиявий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.
Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистоннинг Европа Иттифоқининг умумий имтиёзлар тизимига қўшилиши жараёнини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади, бу эса Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш омили бўлиб хизмат қилади.
Томонлар, шунингдек, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратган ҳолда хавфсизлик таҳдидлари ва унга қарши курашиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Учрашув конструктив руҳда ўтди.