Душанбеда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ишчи гуруҳлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2023-йилнинг 1-2-июн кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ишчи гуруҳларининг янги шериклик ва кенгайтирилган ҳамкорлик шартномаси юзасидан музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиосига Ташқи ишлар вазирлиги хабарига таяниб хабар берди.
Унда Тожикистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари ҳамда Европа Иттифоқи институтлари вакиллари иштирок этдилар.