Ташқи ишлар вазири БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби билан учрашди

2023-йилнинг 5-июн куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Салсиаҳ Алишаҳбана хоним билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Овози тожик” радиосига Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашувда томонлар Тожикистон ва Комиссия ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги шароитлари ва истиқболларини, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспорт, яшил иқтисодиёт, табиий офатлар хавфини камайтириш, сув ва иқлим, айниқса, Тожикистоннинг музликларни муҳофаза қилиш бўйича янги ташаббуси, томонларни қизиқтирган турли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш таъкидланди.