Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
5 – июн куни Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигига бағишланган “Тожикистон Республикасининг 2030-йилгача бўлган даврда миллий тараққиёт стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.
Унда вазирлик ва идоралар, ривожланиш бўйича ҳамкорлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Тожикистон Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчиси Неъматулло Ҳикматуллозода Тожикистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорлик изчил давом этаётганини таъкидлаб, мазкур ташкилотнинг мамлакат барқарор ривожланишига қўшаётган салмоқли ҳиссасини ҳам алоҳида таъкидлади.