Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди

Томонлар эришган келишувга асосан 2023-йил 5-11-июн кунлари Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари топографик ишчи гуруҳларининг Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув якунлари бўйича тегишли Протокол имзоланди.
Учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди.
Кейинги учрашув Қирғизистон Республикасида ўтказилиши режалаштирилган.