Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Осиё тараққиёт банки президенти Масатсугу Асакавани қабул қилди

12 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Миллатлар қасрида Осиё тараққиёт банки президенти жаноб Масатсугу Асакавани қабул қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги жорий ҳамкорлик ва муносабатлар истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.
Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Тожикистон билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 25 йиллик ҳамкорлик давомидаги ҳамкорлик даражасидан, жумладан, ушбу молия институти томонидан мамлакатимизнинг турли соҳаларида 180 та лойиҳа молиялаштирилганидан мамнунлигини билдирди.
Жаноб Масатсугу Асакава Тожикистоннинг тоза ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ва шу нуқтаи назардан “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш борасидаги салмоқли имкониятларини эслатиб ўтди ва Тожикистоннинг глобал миқёсдаги ҳиссасини қўллаб-қувватлашда Осиё тараққиёт банкининг қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.