Хитойда никоҳ қуриш манфий даражаси қайд этилди

Фуқаролик бошқаруви вазирлиги хабарига кўра, ўтган йил Хитойда 6 миллион 833 минг жуфтлик расман турмуш қурган. Бу сўнгги 37 йилдаги энг паст кўрсаткич.
Мамлакатда 1986 йилдан буён айни статистика эълон қилиб борилади. Маълум бўлишича, 2013 йилдан бошлаб никоҳлар сони доимий равишда камайиб, 9 йил ичида 49,3 фоиз пасайган.
2022 йил эса тарихда илк бор 7 миллиондан кам янги оила пайдо бўлди. Шу даврдаги ажралиш ҳолати эса 2 миллион 100 мингни ташкил этди.
ЎзА