Душанбеда Тожикистон-Корея сармоя форуми бўлиб ўтади
19-20 июн кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон-Корея сармоявий форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиосига Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси маълум қилди.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад кореялик сармоядорлар ва тадбиркорларни Тожикистон иқтисодиётига жалб этиш ҳамда мамлакатда турли сармоявий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
Форум доирасида Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги, Кореянинг Тожикистондаги элчихонаси ва бошқа ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этадиган Б2Б форматидаги икки томонлама учрашувлар ҳам бўлиб ўтади.
Форум якунида Тожикистон ва Корея ўртасида ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланади.
Форум доирасида кореялик тадбиркорлар Тожикистондаги сармоявий муҳит билан яқиндан танишиш мақсадида Тожикистоннинг саноат корхоналари ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган бошқа лойиҳаларга ташриф буюришади.