Зубайдулло Зубайдзоданинг Қувайт Давлати ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашуви

2023-йилнинг 12-июн куни Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчиси Зубайдулло Зубайдзоданинг Қувайт Давлати ташқи ишлар вазирининг тараққиёт ва халқаро ҳамкорлик бўйича ўринбосари Ҳамад Сулаймон Ал-Миш билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиоси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Учрашувда томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.