Тожикистон элчиси ишонч ёрлиқлари нусхасини Беларус ташқи ишлар вазирига топширди

2023-йилнинг 14-июн куни Тожикистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтовар Сафарзода Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири Сергей Алейникга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиоси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида суҳбатдошлар Тожикистон ва Беларус ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.