Ҳисорда асаларичилар уюшмаси ташкил этилди
Ҳисор шаҳрида асаларичилар уюшмаси ташкил этилиб, мазкур уюшманинг илк йиғилиши бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, мазкур Уюшма тармоқни ривожлантириш, шаҳар ва вилоят асаларичиларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилган.
Уюшманинг биринчи йиғилишида соҳани ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари томонидан Уюшма Устави тасдиқланди. Шунингдек, уюшма бошқаруви аъзоси ва раиси сайланди.
Йиғилишда шаҳар асаларичилар Уюшма таркибида бирлашгани, сердаромад соҳани ривожлантириш йўлида мустаҳкам қадам ташлаётгани алоҳида таъкидланди.