Айний ноњиясидаги “ТВЕА Душанбе саноати куҳӣ” МЧЖ рудани қайта ишлаш корхонасининг очилиши

5 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон амалий ташриф билан Сўғд вилоятида бўлди.
Давлат раҳбарининг амалий ташрифи Айний ноњиясидан бошланди.
Аввало, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Айний ноњиясининг Шарқий Дуоба ҳудудидаги “ ТВЕА Душанбе саноати куҳӣ ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли тоғ-кон корхонасини ишга туширди.
Ушбу корхонани ишга тушириш маросими виртуал тарзда бўлиб ўтди.
Миллат пешвоси, муҳтарам Эмомали Раҳмон Айний ноњиясидаги Урметан қишлоғида рамзий тугмани босиб, минерални қайта ишлаш корхонасини ишга туширди ва монитор орқали ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Корхона Тожикистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 35-йиллигига бағишланган ривожлантириш ва қурилиш тадбирлари режаси доирасида ҳамда тўртинчи стратегик мақсад – мамлакатни жадал саноатлаштиришни амалга ошириш мақсадида қурилган.
» ТВЕА Душанбе саноати куҳӣ » масъулияти чекланган жамиятининг тоғ-кон саноати корхонасининг умумий майдони 1200 гектарни ташкил қилади.
Корхонада фойдали қазилмаларни қазиб олиш иккита кондан – «Қумарғи Боло» ва «Дуобаи Шарқи»дан амалга оширилади.
“Қумарғи боло” кони денгиз сатҳидан деярли 4000 метр баландликда, “Дуобаи Шарқи” эса денгиз сатҳидан 2300 метр баландликда жойлашган.
Рудани қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича тўлиқ гидрометаллургия жараёни йўлга қўйилган, Европанинг нуфузли компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган автоматик қуйишнинг замонавий технологияси ўрнатилди. Заводда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёни кузатув камералари орқали тўлиқ назорат қилинади.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмонга янги корхона қуввати йилига 900 минг тонна рудани қайта ишлаш қувватига тенг эканлиги маълум қилинди. Минерал қазиб олиш жараёни 4 босқичда – қазиб олиш, майдалаш, ювиш ва ажратишда амалга оширилади. “Қумарғи Боло” конида хомашё қазиб олиш тури ер усти, “Дуобаи Шарки”да эса ер ости ҳисобланади. 7 та туннелдан иборат “Дуобай Шарқи” конида йўл қурилиши, электр жиҳозларини ўрнатиш, ходимлар ётоқхонаси ва бошқа ёрдамчи инфратузилма объектлари қуриб битказилди, туннел қазиш ишлари давом этмоқда.
Корхонада 140 нафар, жумладан, 100 нафар маҳаллий аҳоли ва 40 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаролари иш ва яхши маош билан таъминланган. Корхона тўлиқ ишга тушиши билан 500 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Режага кўра, келгусида мазкур ҳудудда олтин ва кумушни қайта ишлаш заводи қурилади.
Дуаба Шарқи ҳудуди ландшафт, доривор гуллар ва ўсимликлар ва кўплаб фойдали минералларга эга.
Муҳтарам Юртбошимиз Эмомали Раҳмон “ ТВЕА Душанбе саноати куҳӣ” корхонаси ходимлари билан суҳбат чоғида фойдали қазилмалардан унумли фойдаланиш, тоғ-кон ва фойдали қазилмаларни қайта ишлаш талабларига риоя қилишни талаб қилинди.
Экологик вазиятни яхшилаш мақсадида ҳудудда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш иншооти барпо этилди.
Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон “ ТВЕА Душанбе саноати куҳӣ ” кончилик корхонасида иш тизими, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнини юқори баҳолади.
Айтиш керакки, бундай улкан ишлаб чиқариш корхонасининг барпо этилиши тўртинчи стратегик мақсад – мамлакатимизни жадал саноатлаштириш йўлидаги мустаҳкам қадамдир.