Айний ноњиясир Урметан қишлоғи 2-сон умумий ўрта таълим муассасаси ёнида “Сўғд полвонлари саройи” ва футбол майдончаси очилиши

5 июл куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан Айний ноњияси Урметан қишлоғида “Сўғд полвонлари саройи” ва футбол майдончаси фойдаланишга топширилди.
Янги спорт иншооти Сўғд вилояти ижроия ҳокимияти томонидан Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан спорт соҳасини ривожлантириш йўналишида қабул қилинган сиёсатни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда давлат мустақиллигининг 35-йиллиги муносабати билан амалга оширилган конструктив чора-тадбирлар доирасида қурилган.
Келгусида бу ерда Урметан қишлоқлари ўсмирлари ва ёшлари шуғулланиши, спорт маҳоратини ошириши мумкин.
Янги қурилган “Сўғд полвонлар саройи” биносида спортнинг турли турлари, жумладан, миллий кураш билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароит яратилган.
Ёпиқ спорт зали ноњия миқёсидаги мусобақалар учун қулай.
Муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон яратилган шароитлар билан танишар экан, бундай имкониятлардан фойдаланиб, ёшлар профессионал спортчи сифатида тайёрланиб, минтақавий ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, мустақил Тожикистон шарафини юксалтириши мумкинлигини алоҳида таъкидладилар.
Ёпиқ спорт зали ёнида узунлиги 60 метр, эни 30 метр бўлган спорт майдончаси қурилди.
Декоратив ва сояли дарахт кўчатлари экилиб, айвон ва атрофи ёпиқ спорт зали, спорт майдончаси кўркам ва обод масканга айланди.
Мамлакатимизнинг ушбу чекка қишлоқ ҳудудида спорт зали ва майдончанинг қурилиши ва фойдаланиши Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан ўсмирлар ва ёшларни спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолатдир.
Мустақиллик йилларида Айний ноњиясида 63 болалар майдончаси, 25 спорт зали қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ўйин майдончалари ва спорт заллари барпо этилиб, машғулотларга кўпроқ ўсмир ва ёшлар жалб этилгани Айний ноњияси спортчилари 2022-йилда спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, 10 олтин, 16 кумуш, 26 бронза медалини қўлга киритиш имконини берди.
Айний ноњиясидаги ўсмирлар ва ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши катта бўлиб, жойларда қулайликлардан фойдаланилса, спортнинг турли турлари янада ривожланиб боришини алоҳида таъкидлаш лозим.