Айний ноњияси Урметани қишлоғида Давлат байроғи майдонининг очилиши
5 июл куни Тинчлик ва милий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Айний нохиясига хизмат сафари чоғида Урметан қишлоғида Тожикистон давлат байроғи кўтарилган майдонни очди.
Урметан қишлоғидаги Давлат байроғи майдони Тожикистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлаш тадбирлари режаси доирасида барпо этилди.
1000 квадрат метр майдондаги мазкур иншоот Айний ноњияси давлат ҳокимияти ва ватанпарвар тадбиркор Шаҳбоз Қодиров томонидан барпо этилди.
Объектдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари “Зарафшонсочтмон” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан қисқа муддатда сифатли материаллар ва замонавий дизайн асосида амалга оширилди.
Урметан қишлоғидаги Тожикистон Давлат байроғи устунининг баландлиги пойдевори билан бирга 35 метрни ташкил қилади.
Байроқ матосининг кенглиги 6 метр, узунлиги 12 метр.
Тожикистон Давлат байроғи майдони йўлаклари 400 квадрат метрдан ортиқ масофага кафел билан қопланган, аҳоли, меҳмонлар ва сайёҳларнинг ҳордиқ чиқариши учун ўриндиқлар мавжуд. Муассаса атрофидаги деворлар миллий нақшлар билан безатилган.
Давлат байроғи майдони ҳудудини ёруғлик билан таъминлаш мақсадида лампалар ўрнатилиб, тунги вақтда бу ернинг чиройини безатади.
Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида миллат пешвоси Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмалари асосида мамлакат фуқаролари айниқса, ўсмирлари миллийликка эҳтиром кўрсатиш, уларда ватанпарварлик ва ўзликни англаш туйғуларини юксалтириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда ва ёшлар мамлакатнинг аксарият шаҳар ва ноњиялари маркази ва қишлоқ жойларида Тожикистон давлат байроғи ёритилган.
Муҳтарам Давлатимиз раҳбари Эмомали Раҳмон Айний ноњияси Урметан қишлоғида Тожикистон Давлат байроғи майдонининг очилишини ва тожик давлати ва миллатини ифодаловчи ушбу рамзнинг халқаро майдонда ёритилишини миллий байрам мустаќилликнинг – 35 йиллигига тайёргарлик кўриш доирасида талқин этди.