Душанбеда Халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда
Бугун мамлакатимиз пойтахтидаги “Руми” меҳмонхонасида Халқаро ёшлар форумининг очилиши бошланди.
Мазкур форумда мамлакатимиз ва Марказий Осиё мамлакатлари ёшлари, ёшлар ташкилотларидан 120 нафар иштирокчи қатнашди.
Анжуманни Бош вазир ўринбосари Матлубахон Сатториён очиб, мамлакатимиз ҳукуматининг доимий қўллаб-қувватлаши, жамият тараққиётида ёшларнинг ўрни ҳақида гапирди. Шу билан бирга, Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ва спорт қўмитаси раиси Раҳмонзода Абдулла мазкур учрашувнинг Марказий Осиё давлатлари ёшлари бирдамлиги ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстликдаги ўрни ҳақида гапирди.
Шу билан бирга, “ QLEVER эзгу ният элчилари тинч Тожикистон учун” лойиҳаси ва Терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш бўйича Миллий стратегияни амалга ошириш доирасида ўтказилган энг яхши контент танлови ғолибларига мукофот ва сертификатлар топширилди.
Айтиш жоизки, мазкур форум 14 июлга қадар давом этади. Форумнинг ёш иштирокчилари мамлакатимизнинг тарихий ва диққатга сазовор жойлари, жумладан Турсунзода, Ҳисор ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларига ташриф буюришади.