Содиқ Имоми Атагелд Язлиев билан учрашди

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имоми Душанбега хизмат сафарида бўлган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази директори Атагелд Язлиев билан учрашди..
Суҳбат чоғида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш йўналишида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим масалалари ва уларни ривожлантириш истиқболлари, Марказ фаолияти, жумладан, қўшма тезкор фаолият ва ахборот алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.