Тожикистон ташқи ишлар вазирининг Туркманистонга расмий ташрифи

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовнинг таклифига биноан 2023-йил 15-16-июл кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлади.
Ишқободда Тожикистон ташқи сиёсати раҳбарининг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашуви ва унинг ҳамкасби Р. Мередов билан музокаралари ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф доирасида 2023-йил май ойида Туркманистон раҳбарининг Тожикистонга давлат ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.