Сўғд вилоятида 7 та таълим объекти фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 6 ойида Сўғд вилоятида 1820 ўринли 7 та таълим объекти фойдаланишга топширилиб, 53 та объектда қурилиш ишлари давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2022-2023 ўқув йилида 946 та умумтаълим муассасасида 571 минг 729 нафар фуқаро, жумладан, 280 минг 773 нафар қиз таълим муассасаларида таълим олмоқда. 2021-2022 ўқув йилига нисбатан вилоятдаги таълим муассасалари сони 2 тага кўп.
Статистик маълумотларга кўра, вилоятда 279 та мактабгача таълим муассасаси, жумладан, шаҳар ва ноҳиялар таълим бўлимлари тасарруфидаги 205 та мактабгача таълим муассасаси, ташкилот ва корхоналар тасарруфидаги 12 та мактабгача таълим муассасаси, 61 та хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда.