Фарҳод Салим Нидерландия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарҳод Салим Нидерландия Қироллигининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Остона шаҳрида) Андре Карстенсни Тожикистондаги дипломатик маъмурияти якунлангани муносабати билан қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Учрашувда Тожикистон ва Нидерландия ўртасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Вазир ўринбосари Нидерландия элчисига ҳамкорликнинг мавжуд воситаларини жонлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ва келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.