435 бола Судан можароси қурбони
Судан армияси ва тезкор ҳаракат кучлари (махсус кучлар) ўртасидаги жанговар ҳаракатлар натижасида камида 435 нафар бола ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ бола жароҳатланди. Ушбу маълумот тўқнашувнинг 100-кунида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси томонидан эълон қилинган.
Шунингдек, асл кўрсаткич анча юқори бўлиши мумкинлиги ҳам таъкидланган. UNICEF маълумотига кўра, қарийб 14 миллион вояга етмаган бола шошилинч гуманитар ёрдамга муҳтож.