Қуръон нусхаларини ҳақорат қилиш ва ёқиш – Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги асосий муҳокама мавзуси
2023-йил 31-июл куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари 18-сессияси виртуал шаклда Қуръон нусхаларини ҳақорат қилиш ва ёқиш ҳолатлари мавзусида бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Тожикистон Республикаси томонидан ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарҳод Салим иштирок этди.
Қуръони каримнинг тинчлик, раҳм-шафқат ва бағрикенглик даъвати, илм-фанга, илм-маърифатга алоҳида урғу бериш бутун инсоният учун ҳамиша зарурлиги таъкидланди.