Кўлоб вилояти спортчилари 6 ойда 535 та медал қўлга киритди
Кўлоб вилояти спортчилари 2023-йилнинг 6 ойида 144 та республика ва 25 та халқаро миқёсдаги мусобақаларда қатнашиб, 535 та медал, жумладан, 133 та олтин, 175 та кумуш ва 227 та бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда Кўлоб вилояти ёшлар ва спорт ишлари бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Шунингдек, вилоят спортчилари халқаро мусобақаларда 15 олтин, 14 кумуш ва 19 бронза медални қўлга киритгани айтилди.
Матбуот анжуманида ҳозирда Кўлоб вилоятида 16 спорт мактаби фаолият юритаётгани маълум қилинди. Шу даврда Кўлоб вилояти ёшлар билан ишлаш ва спорт бошқармаси томонидан спортнинг 11 тури бўйича 110 та ҳудудий саралаш мусобақалари ўтказилиб, 3740 нафар спортчи иштирок этди.