Истаравшан шаҳрида қўлда гилам тўқиш санъати ривожланмоқда
Сўғд вилояти раҳбарияти Истаравшан шаҳридаги гилам фабрикаси фаолияти билан танишди.
Гиламчилик цехида ангор эчкиларининг жунидан қўлда гиламлар тайёрланади. Бундай гилам тайёрлаш усули Тожикистонда камдан-кам учрайди ва ҳунармандлар барча ишларни қўлда бажарадилар.
Шу билан бирга, вилоят раҳбари Истаравшан шаҳридаги “Шоҳдурвон” ҳунармандчилик маркази фаолияти билан танишиб, марказ ходимларининг маҳоратига юқори баҳо берди. Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон кўмагида ва давлат дастурлари доирасида тожикистон миллий ҳунармандчилиги ривожланиб, аёллар ва қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши учун барча имкониятлардан фойдаланилаётгани алоҳида таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида вилоят давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан махсус грантлар ташкил этилиб, вилоят ижодкорларини мунтазам қўллаб-қувватлаб келинаётгани алоҳида таъкидланди.