Тожикистон технология университети дунёнинг 11 та олий касбий таълим муассасалари билан шартнома имзолади

2023-йилнинг биринчи олти ойида Тожикистон технологик университети 11 та олий касбий таълим муассасаси, хорижий ташкилот ва компаниялар билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўзаро шартномалар имзолади. Бу ҳақда технология университети ректори Илҳом Амонзода матбуот анжуманида журналистларга маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2023-йилда университет Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастурининг 5 та лойиҳаси, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг “Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш тармоқлари учун касбий таълим” лойиҳасини амалга оширишда ҳам иштирок этади.
Мазкур даврда университетнинг 25 нафар профессор-ўқитувчилари ва ходимларига ўқув семинарлари, форум ва конференцияларда иштирок этиб, ўз касб маҳорати ва илмий изланиш савиясини ошириш имконияти яратилди, – дейди университет ректори.