Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистонга амалий ташрифи доирасида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашди.
Давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий, савдо, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар комплексини муҳокама қилдилар. Туркманистон Президентининг 2023-йил май ойида амалга оширган давлат ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро савдони ривожлантириш ва кенгайтиришни ҳамда унинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватладилар. Шу муносабат билан Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия, Тожикистон ва Туркманистон ишчи кенгаши имкониятларидан, бизнес-форумларни ўтказиш амалиётидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Президентлар мамнуният изҳор этиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ишонч ва ҳамкорлик учун катта салоҳият мавжудлигини алоҳида таъкидлаб, ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришни қўллаб-қувватладилар.