Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон Туркманистон Халқ маслаҳат ассамблеяси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

4 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Туркманистонга амалий ташрифи доирасида Туркманистон халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳат кенгаши раиси муњтарам Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликнинг турли жабҳаларини янада ривожлантиришга зарур эътибор қаратилди. Хусусан, иқтисодий, савдо ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги БМТ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва бошқа ташкилотлар каби кўп томонлама халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу жараён ва ўзаро қўллаб-қувватлашнинг яхши анъаналарини давом эттириш мақсадида икки давлатнинг халқаро ташаббусларига тайёр эканликлари билдирилди.
Учрашув илиқ ва дўстона руҳда ўтди.