Душанбе ва Минск корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик кенгаймоқда

Тожикистон Республикасининг Беларус Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сафарзода Бахтовар Минск шаҳри ижроия қўмитаси раиси Владимир Кухарёв билан учрашди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг ижобий жараёни ва истиқболларини, жумладан, Душанбе ва Минск шаҳарлари корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш кооперациясини, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар фаолиятни кучайтиришни муҳокама қилдилар.
Томонлар, умуман, икки мамлакат, хусусан, пойтахтлар ўртасидаги дўстона ҳамкорликнинг ўзига хос хусусиятини таъкидладилар.