Испанияда жазирама иссиқ чекинмаяпти
Испания давлат метеорология агентлиги (Aemet) маълум қилишича, келаси ҳафтада Пиреней ярим оролига навбатдаги жазирама тўлқини бостириб киради.
Испаниянинг тўртта мухтор ҳамжамияти – Кастилия- Леон, Кастилия-Ла-Манча, Андалусия ва Эстремадурада ҳаво ҳарорати 40 даражадан ҳам юқори бўлади. Африка қитъасидан келаётган ҳаво оқими ярим оролнинг жанубий қисмидан кириб ғарбий қисмини ҳам қамраб олади.
Испанияда иссиқ ҳарорат қайтаётган эди, бироқ сўнгги кунларда термометр таёқчалари яна кўтарила бошлади. Бундан ташқари, метеорологларнинг таъкидлашича, Галиция соҳилларида ҳамда Ампуданда кучли шамол бўлади.
Испания ва Португалияда биринчи иссиқ тўлқин июнь ойида бошланган эди.