Хатлон ва Сўғд вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи тарқатиш марказлари ташкил этилади
Хатлон, Сўғд ва республикага бўйсинувчи ноҳияларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи сотиш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги директори Баҳриддин Сирожиддинзода бугун матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
Баҳриддин Сирожиддинзода савдони ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нобуд бўлишига йўл қўймаслик ва экспортни ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани мувофиқлаштириш орқали экспорт учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Хатлон, Сўғд ва республикага бўйсинувчи ноҳияларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улгуржи тарқатиш марказларини қуриш режалаштирилаётганини маълум қилди.