Толиблар сеҳргарлар ва жодугарларга қарши курашни кучайтирмоқда
Афғонистонни бошқараётган “Толибон” ҳаракати шариатга зид бўлган маросимлар, урф-одатларни ўтказганларга қарши курашни кучайтиради, деди Ислом ҳидоят вазирлиги матбуот котиби Акиф Муҳожир.
“Сеҳргарлар ва жодугарлар судга тортилиши ва шариат қонунлари бўйича жазо олиши керак”, – дейди матбуот котиби миллий телеканалда чиқиш қилиб.
Муҳожирнинг таъкидлашича, “сеҳргарлар ва жодугарлар” эр-хотинлар орасида жанжал келтириб чиқаради ва оилаларда муаммоларга сабаб бўлади, қолаверса бизнесга зиён етказади. У шунингдек, ушбу тоифадаги товламачилар текин бойлик орттириш мақсадида турли туморлар ва бошқа рамзлардан фойдаланишади.