Гавайидаги ўрмон ёнғинлари 53 кишининг ҳаётига зомин бўлди

AҚШнинг Гавайи штатида содир бўлган ўрмон ёнғинлари оқибатида қурбонлар сони 53 кишига етди, дея хабар беради Мауи округи расмийлари.
«Бугун Лахайна шаҳри яқинида содир бўлган ёнғинда яна 17 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Шу тариқа қурбонлар сони 53 кишига етди», – дейилади хабарда.
Гавайи губернатори Жош Гриннинг сўзларига кўра, якуний қурбонлар сони 60 дан ортиқ бўлиши мумкин. У 1960 йилдаги фожиани бошдан кечирган, ўшанда оролларда содир бўлган сунами 61 кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Мауи ва Катта оролларидаги ўрмон ёнғинлари қуруқ ва иссиқ ҳаво туфайли бошланган ва “Дора” тўфони олиб келган кучли шамоллар туфайли кучаймоқда. Баъзи ёнғинлар 400 гектар майдонга етади.
Ёнғин бир неча аҳоли пунктларини, жумладан, машҳур сайёҳлик шаҳарчаси Лахайнани вайрон қилган. Ҳокимият йўлларни тўсиб қўйишга мажбур, жамоат транспорти ишламаяпти. Юзлаб маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.
Президент Жо Байден Гавайидаги барча федерал идораларга, жумладан, ҳарбийларга ёнғинга қарши курашга қўшилишни буюрди.
ЎзА