Давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Хоруғ шаҳридаги қурилиш тошлари ишлаб чиқариш корхонасини очди ва саноат корхоналари маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
Жорий йилнинг 17 август куни Хоруғ шаҳрида Тинчлик миллий ва бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон “Суман” масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Ушбу корхона замонавий саноат технологиясидан фойдаланган ҳолда қурилиш ва безак тошлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Корхона кунига 80 квадрат метргача ва ойига 2400 квадрат метргача маҳсулот ишлаб чиқариш ва харидорларга таклиф қилиш имкониятига эга.
Корхонада Хитой Халқ Республикасининг таниқли компанияларининг энг замонавий ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилган. Мамлакатимизда бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган бир пайтда мазкур маҳсулотлар рўйхатига вилоят ва мамлакатимизнинг бошқа шаҳар ва ноҳияларида талаб юқори.
Бадахшоннинг қир-адир тоғлари мазкур корхонани хомашё билан таъминловчи асосий манба бўлиб, ундан фойдаланиш ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш имконини бермоқда.