Италияга йил бошидан буён рекорд даражадаги муҳожирлар етиб келди
2023 йил бошидан буён 100 мингдан ортиқ муҳожир Ўрта ер денгизини кесиб ўтиб, Италияга етиб келди, худди шундай кўрсаткич 2022 йил давомида қайд этилган, деб ёзади La Repubblica.
2022 йилда айнан шу даврда Италияга 48 минг, 2021 йилда эса 33 минг муҳожир келган.
Жорий йил бошидан буён 2000 дан ортиқ ноқонуний муҳожир Италияга киришга уриниб ҳалок бўлди.
Италия ички ишлар вазири Маттео Пьянтедосининг айтишича, ноқонуний муҳожирларнинг рекорд сони “Тунисдаги драматик ижтимоий-иқтисодий инқироз билан боғлиқ бўлган миграция босимининг натижасидир”.
Июнь ойида Европанинг ички ишлар бўйича комиссари Илва Йоханссон Ўрта ер денгизи бўйлаб Ливиядан Европа Иттифоқи соҳилларига хавфли саёҳат қилган муҳожирлар сони 2023 йилда 600 фоизга ошганини айтган.