ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ИШЧИ ГУРУҲЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ МУЛОҚОТИ
Исфара шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳларининг навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтди.
Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода раислигидаги учрашувда, Қирғизистон Республикаси Президентининг Боткент вилоятидаги ваколатли вакили Абдикарим Алимбаев ҳамда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, чегарадош шаҳар ва ноҳиялар раислари ва бошқа масъул шахслар иштирок этдилар.
Учрашув чоғида томонлар қўшма ишчи гуруҳ фаолияти ва дўстона муносабатларнинг бугунги даражасидан мамнун эканликларини билдирдилар. Ҳар икки томон вилоятлар мутасаддилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кӯзга кӯринарли фаоллиги натижасида чегара ҳудудларида хавфсизлик таъминланиб, томонлар яхши қўшничиликнинг эзгу анъаналарига риоя қилган ҳолда барқарорликни таъминлашга ҳаракат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Томонлар мавжуд муаммоларни дипломатик йўллар билан ҳал қилишни давом этттириб, шу орқали чегарадош ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига замин яратишига ишонч билдирилди.