МИЛЛАТ ПЕШВОСИ НЮ-ЙОРК ШАҲРИГА САФАР ҚИЛДИ

18 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси ва «Марказий Осиё+АҚШ» давлат раҳбарлари учрашувида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрига сафар қилди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар бўйича ёрдамчиси, Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири ва бошқа шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.