ТОЖИКИСТОН ВА ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛАРИ МУЛОҚОТ ҚИЛДИ
19 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Америка Қӯшма Штатларининг Ню-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозаралари доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти муҳтарам Саййид Иброҳим Раисий билан учрашди.
Учрашувда Тожикистон-Эрон муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари конструктив сиёсий мулоқотдан мамнунлик билдириб, муносабатларни, авваламбор, савдо-иқтисодиёт, энергетика, транспорт-транзит, сайёҳлик, минтақалар ва ҳудудлар ўртасидаги кўп йўналишли ҳамкорлик соҳасида муваффақиятли давом этттириш, икки давлат ўртасидаги авиақатновларни кўпайтириш ва икки давлат халқларининг борди-келдиларини соддалаштиришни зарур деб, ҳисобладилар.
“2030 йилгача бӯлган давр учун икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастури”ни амалий татбиқ этиш, Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг самарали фаолиятини давом эттириш мақсадларни амалга оширишда алоҳида аҳамият касб этиши таъкидланди.
Учрашув жараёнида икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий ташкилотлар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг тузилмалари, Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.