ТОЖИКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ МУЛОҚОТИ

19 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Америка Қўшма Штатлари Ню-Йорк шаҳрида жойлашган қароргоҳида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозаралари доирасида .Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров билан учрашди.
Учрашув жараёнида Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеси 78-сессиясининг умумий мунозаралари кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар.