Маданият вазири халқаро конференцияда қатнашди

Тожикистон Республикаси Маданият вазири Зулфия Давлатзода 25-26 сентябр кунлари Қатар Давлатининг Давҳа шаҳрида Ислом олами таълим, фан ва маданият ташкилоти (ИСЕСКО) томонидан ташкил этилган «Ислом оламида маданий ҳаракатларни янгилаш сари» мавзусидаги 12-халқаро конференцияда иштирок этди.
Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Маданият вазирлигидан «Овози тожик» радиосига хабар берилди.
Конференцияда исломий давлатлар маданият вазирлари ва вакиллари қатнашди.
Зулфия Давлатзода ўз нутқида Тожикистон пойтахти – Душанбе шаҳри «2010 йилда ИСЕСКО маданий пойтахти» , деб эълон қилинганлигини фахр билан қайд этди.
Шунингдек, Маданият вазири Тожикистон халқи Ислом терроризмни қоралаши ҳамда ўзида бирлик ва инсонпарварлик ғояларини мужассам этганлигини яхши англашини қайд этди. Тожикистон раҳбарияти бир неча марта халқаро ташкилотларнинг юқори минбарларидан туриб Ислом дини тинчликпарварлик, сабт-тоқат ва инсоният бирлиги дини эканлигини айтгани таъкидланди.