Халқаро сайёҳлик куни муносабати билан йиғилиш

Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Сайёҳликни ривожлантириш комитетида Халқаро сайёҳлик куни муносабати билан йиғилиш ўтказилди. Унда Сайёҳликни ривожлантириш комитети марказий аппарати, вазирлигу идоралар вакиллари, соҳа устозлари-б таҳлилчилари, меҳмонхоналар ва сайёҳлик кампаниялари намояндалар иштирок этишди. Бу ҳақда «Овози тожик» радиосига хабар берилди.
Йиғилишда Тожикистон Республикасининг сайёҳлик имкониятлари, бугунги кунда соҳанинг устувор ривожланишини таъминлаш усуллари ҳақида сўз юритилди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати шарофати билан сўнгги йилларда сайёҳлик соҳасидаги давлат сиёсатида кўплаб ютуқларга эришилгани, натижада хорижий сайёҳларнинг Тожикистонга ташрифи ортгани алоҳида таъкидланди.